АсосийJamiyat

Навоийда коллеж ўқувчиси бўлган ака-ука уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

'Навоийда коллеж ўқувчиси бўлган ака-ука уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Навоий вилоятида ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум бўлишича, кеча, 30 октябрь куни соат 09-00 ларда Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Пахтакор маҳалласида яшаган икки нафар вояга етмаган ака-ука уйининг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этишган. Хабарга кўра, улар коллеж ўқувчилари бўлишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

"Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз", - фуқароларга мурожаат қилмоқда Бош прокуратура.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқандда ис газидан заҳарланиши оқибатида никоҳ тўйига икки кун бўлган ёш эр-хотин вафот этгани хабари қилиган эди.

    Бошқа янгиликлар