my5
Sevimli

«Ўзгидромет» маошлар камлиги ва кадрлар соҳадан кетиб қолаётганини маълум қилди

ЖАМИЯТ 04.11.2020, 11:57
Теглар: Ўзгидромет
«Ўзгидромет» маошлар камлиги ва кадрлар соҳадан кетиб қолаётганини маълум қилди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати самарали фаолият юритиши учун ойлик маошларининг камлиги ва малакали кадрларнинг кетиб қолиши каби масалаларни зудлик билан ҳал этиш лозим. Бу ҳақда «Ўзгидромет» томонидан эълон қилинган хабарда сўз боради, дея ёзмоқда effect.uz.

Гидрометеохизмат нафақат иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги, авиация каби кўплаб тармоқларининг фаолияти, балки давлат хавфсизлигига боғлиқ иш. Унинг иши инсон ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни мониторинглаш ва муҳофаза қилиш, барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожланиш, мамлакатимиз фуқаролари ҳаётининг фаровонлигини оширишга йўналтирилган мамлакат иқтисодиёти хавфсизлигини таъминлаш билан узвий боғлиқ.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази республикада гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши ҳолатини кузатиш соҳасидаги масалаларни ҳал этиш учун махсус ваколатли орган ҳисобланади ва мамлакат раҳбарияти, давлат ва хўжалик органлари, Қуролли кучлар ва аҳолини гидрометеорологик маълумотлар ва атроф-муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳаси учун ҳужжатлар тайёрлашда метеорологик ва экологик кузатувлар ўтказишда иштирок этиб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 85 та метеорологик станция, 33 та агрометеорологик пост, 133 та гидрологик пост, 9 та кўл станцияси, 12 та авиаметеорологик станция ва 63 та атроф-муҳитнинг ифлосланишини кузатувчи пункт фаолият кўрсатмоқда.

“Ҳатто коронавирус пандемияси даврида гидрометеорологик маълумотларни олиш билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамасдан ‘Ўзгидромет’ Минтақавий телекоммуникация маркази сифатида ўз вазифасини бажариб, Марказий Осиё минтақасининг прогностик бўлинмаларини зарур маълумотлар билан таъминлаб келмоқда” — дейилади хабарда.

Ҳозирда халқаро ташкилотлар грантлари, бюджет ва «Ўзгидромет»нинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига кузатув тармоғи замонавий асбоб-ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозланмоқда, лекин дунёда гидрометеорология соҳаси техник ва технологик жадал ривожланаётган ҳозирги даврда бу етарлича эмас.

“Шу билан бирга, ‘Ўзгидрометънинг самарали фаолият юритиши учун дарҳол ҳал этилиши зарур бўлган айрим муаммолар мавжуд. 2017 йилдан бошлаб республика Гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича биронта норматив ҳужжат қабул қилинмади“, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундай шароитларда “Ўзгидромет”да 5-10 йил ва ундан кўп меҳнат тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар худди шундай лавозимларда иш ҳақи 2-4 марта юқори бўлган бошқа соҳаларга кетиб қолмоқда.

Охирги 3 йил ичида Ернинг сунъий йўлдошларидан олинган маълумотларга ишлов бериш, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, об-ҳаво прогнозларини тайёрлаш соҳасидаги кўплаб мутахассислар “Ўзгидромет”дан кетган, уларнинг аксари етакчи миллий ва хорижий олий таълим муассасалари битирувчилари.

Гидрометеорология хизмати ходимлари фаолиятни такомиллаштириш бўйича тезкор чоралар ҳамда тармоқни узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси бўйича қарор қабул қилиш зарурлигини қайд этган.

Шарҳлар

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

09.11.2021, 08:03

Ўзгидромет бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бази жоиларда ёмғир ёғади....
Ўзгидромет: Ҳафта охирига келиб об-ҳаво кескин ўзгаради

27.09.2021, 12:24

Ҳафта охирига келиб об-ҳаво кескин ўзгаради.Бу ҳақда "Ўзгиромет" маълум қилди.Қайд этилишича, бугун Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган антитциклон таъсири остида бўлади....
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши прогноз қилинмоқда

23.08.2021, 17:26

Бу ҳафта давомида тоғли ҳудудларда асосан тинч об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23-24 август кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларда...
"Ўзгидромет" юртимизда кузатиладиган чангли бўрон ҳақида огоҳлантирди

07.07.2021, 16:05

«Ўзгидромет» хизмати 8–10 июль кунлари республика бўйича шамол тезлиги секундига 30 метргача кучайишини ва чангли бўрон кузатилишини маълум қилди.Хабарга кўра, 8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси