my5
Sevimli

Францияда юқори синф ўқувчилари мактабларни ёпишни талаб қилмоқда

ДУНЁ 04.11.2020, 21:42
Теглар: Франция
Францияда юқори синф ўқувчилари мактабларни ёпишни талаб қилмоқда

Франциянинг Париж, Нант ва Безансон шаҳарларидаги юқори синф ўқувчилари мактабларга киришни ёпиб қўйишди. Улар янги локдаун шароитида санитария меъёрларига риоя этилмаётганидан норозилигини шундай ифодалашган. Бу ҳақда RFI радиоси хабар берди.

Айниқса, пандемия шароитида ижтимоий масофага етарли даражада эътибор қаралмаётгани уларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Хусусан, ўқувчилар бир-бирлари билан ёнма-ён ўтиришгани ва одатий вақтдаги ўқиш шароитларидан ҳеч қандай фарқ сезишмаётганликларидан шикоят қилишган.

Оқибатда Парижда юқори синф ўқувчилари эрталабдан қарийб ўнта лицейни “блоклаб” қўйган. Аммо полиция аралашуви билан тахминан соат 9:30да таълим масканлари эшиклари очилган.

“Le Figaro” газетаси ахборотига кўра, пойтахтнинг X окгругидаги Кольбер лицейи ўқувчилари ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўртасида тўқнашув содир бўлган. Ҳатто бир гуруҳ ўқувчилар мактаб биносига шиша идишларни отган.

Полиция томонидан кўзни ёшлантирувчи газ қўлланилгандан сўнггина норози ёшлар тарқатилган. Ўқувчиларнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан резина таёқлар ҳам ишлатилган.

Оқибатда бир киши жароҳатланган. 40 нафар юқори синф ўқувчиси эса 135 евродан жаримага тортилган. Бундай акциялар Нант ва Безансондан ҳам рўй берди. Мактабларни очиш учун полиция аралашишга мажбур бўлди.

 
  

Шарҳлар

Франция: Энди киноларга ҳам махсус йўлланма билан киритилади

21.07.2021, 17:46

Франциядаги маданий ва кўнгилочар жойлар энди фақат рақамли вакцина олганлик ҳақидаги махсус паспорт эгалари учун  очиқдир, бу Президент Макрон томонидан мамлакатда универсал эмлашни таъминлашга қаратилган...
Франциянинг собиқ раҳбарига суд ҳукми ўқилди

01.03.2021, 18:59

Суд Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини "телефон тинглаш иши" бўйича уч йилга озодликдан маҳрум қилди, улардан иккитаси - шартли равишда. У коррупция ва нуфузли савдода...
Францияда арман ва турк диаспора вакиллари ўртасида муштлашув юз берди

28.10.2020, 23:16

Франциянинг жануби-шарқидаги Изер департаментидаги А7 автомагистралида арман ва турс диаспора вакиллари ўртасида муштлашув юз берди.Арман диаспораси вакиллари бугун эрталаб Франциянинг жануби-шарқидаги Изер департаментидаги А7 автомагистралида...
Францияда COVID-19’га чалинганлар сони 1 миллиондан ошди

23.10.2020, 01:24

Францияда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган аҳолининг сони миллиондан ошди ва мамлакат бу борада Европанинг иккинчи давлатига айланди. Бу ҳақда АҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети тақдим қилиб...