Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида ўтаётган йиғилишда Олий таълим тизимида ҳам коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар тўлиқ бартараф этилмагани ҳам кўрсатиб ўтилди.
- Ўтган 9 ойда тизимдаги 70 нафар ходимлар таълим жараёни билан боғлиқ жиноятларни содир қилган. Тизимда энг кўп кузатилаётган коррупция ўқишга киритиш масаласи билан боғлиқ бўлиб қолмоқда, деди бош прокурор.
Нострификация жараёнида коррупциявий омиллар танқид остига олинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ёрдамчиси Ш. шериклари орқали 4 нафарфуқародан хорижий дипломларни нострификация қилиб бериш эвазига жами 6.500доллар олганда ушланган.
Таълим сифатини назорат қилишга масъул идорага хорижий дипломни нострификация қилиш, яъни бошқарув идораси функциясининг берилиши коррупциянинг олдини олиш имконини чеклаши таъкидланди.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






