Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Иштихон тумани “Азамат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ҳ. Самарқанд тумани Ўзбек кенти маҳалласида яшовчи С. исмли фуқаронинг жиянини Автомобиль йўллари коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган. Пора сифатида берилган пул ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. |
13.01.2021, 13:06
Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида...30.11.2020, 23:15
2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 22:00 да Нарпай тумани “Кўк-ота” МФЙ, Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро 33 ёшли Жахонбек Д., танишлари 7 нафар танишлари билан...12.11.2020, 10:26
Самарқанд шаҳрида хотинини аёвсиз калтаклаб, уни памперс ейишга мажбур қилган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқилади. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича...10.11.2020, 12:06
Маълум бўлишича, Машарипов Равшан Ражаббаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.Маълумот учун, Равшан Машарипов бунга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият...