my5
Sevimli

Хитойда ишлаб чиқилган вакцина Тошкентга олиб келинди

ЖАМИЯТ 09.11.2020, 09:38
Теглар: Тошкент, Хитой, вакцина
Хитойда ишлаб чиқилган вакцина Тошкентга олиб келинди

Коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказишни ташкил этиш борасида 7 ноябрь куни ўтказилган учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинганини маълум қилди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Таъкидланишича, 5 минг кишига етадиган вакцина Хитойдан Тошкентга олиб келинган. Вакциналар махсус шароитларда сақланмоқда. Кўнгиллилар жамоаси шакллантирилганидан сўнг ҳар бир оилавий поликлиникада имкониятдан келиб чиқибб маълум сондаги кўнгиллилар бўйича синов ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи фаза синовларини ўтказиш бўйича хитойлик ҳамкорларнинг тўрт нафари Ўзбекистонга ташриф буюргани, яна 5 нафар хитойлик мутахассислар келиши кутилаётгани билдирилган. Улар 4 ой давомида синовларни ўтказиш жараёнида вазирлик билан бирга иш олиб боради.

"Хитойликлар биринчи галда синов ўтказиладиган оилавий поликлиникалар ва улардаги шарт-шароитлар билан қизиқишди. Иккинчиси, ҳамкорларимиз ҳар бир оилавий поликлиникадан ўнтадан шифокор ва ҳамшира танлаб олиб, улар билан суҳбат ўтказишмоқчи. Кейинги ҳафтадан шифокорларимизга тренинглар ўтказилади", — дейди вазир.

Шунингдек, синовлар вилоятларда ҳам ўтказилиши ҳақидаги саволга Иброҳим Абдураҳмонов қуйидагича жавоб берган:

" Йўқ. Бу ҳозир тадқиқот бўлгани учун фақат Тошкент шаҳрида ўтказамиз. Бунинг ўзига яраша қулайликлари бўлиши керак. Мониторинг жараёнини самарали ташкил қила олишимиз жуда муҳим ҳисобланади"

 
  

Шарҳлар

Путин коронавирусга қарши кенг кўламли вакцинацияни бошлашни буюрди

03.12.2020, 18:20

Россия президенти Владимир Путин ҳукумат вакиллари билан ўтказилан видеоконференс йиғилишда шифокорлар ва ўқитувчилар учун келаси ҳафта бошланиши билан кенг миқёсли коронавирусга қарши эмлашни бошлаш режасини...
Тошкентда оммавий қабуллар ҳафталиги бошланди

25.11.2020, 22:56

Президент Халқ қабулхоналарининг Тошкент шаҳрида ўтказаётган оммавий қабуллар ҳафталиги қизғин мулоқотлар билан бошланди. Ҳафталикнинг илк кунида пойтахтимизнинг барча туманидаги Халқ қабулхоналари секторлар раҳбарлари, ҳудудий бошқарма...
Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг текширув жараёни бошланди

24.11.2020, 20:22

2020 йил 19 ноябр куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази томонидан сифат назорати текширувларини ўтказиш учун тақдим қилинган вакцина, плацебо намуналари ва тегишли стандартлар...
Хитойлик олимлар нефт қудуқларида ўрганилмаган кўплаб қадимий вирусларни топди

20.11.2020, 21:50

Хитойлик олимлар нефт қудуқларида ўрганилмаган кўплаб қадимий вирусларни топдилар, деб хабар қилди The South China Morning Post газетаси.Олимлар бу бактериялар қандай қилиб ёнувчан суюқликка тушиб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84