АсосийSport

Теннис бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди

'Теннис бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди'ning rasmi

Пойтахтдаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида теннис бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди. Бу ҳақда olympic.uz хабар берди.

 Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақалашишмоқда. Низомга кўра, эркаклар ва аёллар яккалик баҳслари ҳамда микст учрашувлари ёрдамида ғолиблар номи аниқланади. Гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финал ва финал баҳсларида кубок учун кортга чиқишади.

Дастлабки беллашувларда сирдарёлик ракетка усталари бухороликларга имкониятни бой берган. Хоразм вилояти жамоаси Қашқадарё теннисчиларини мағлуб этишди. Навоийликлар фарғоналиклар тўсиғидан ўта олишмаган бўлса, Сурхондарё вилояти вакиллари Тошкент вилояти теннисчилари устидан зафар қучишган. Тошкент-2 жамоаси наманганликларни, Андижон вилояти теннисчилари Самарқанд вакилларини, қорақалпоғистонликлар жиззахлик рақибларини доғда қолдиришган.

Ғолиблар 15 ноябрь куни маълум бўлади.

    Бошқа янгиликлар