my5
Sevimli

Бугун 12 ноябрь куни Самарқандда хотинига памперс едирган эркакнинг жиноят иши бўйича суд жараёни бошланади

ЖИНОЯТ 12.11.2020, 10:26
Теглар: ​Самарқанд, хотинига памперс
Бугун 12 ноябрь куни Самарқандда хотинига памперс едирган эркакнинг жиноят иши бўйича суд жараёни бошланади

Самарқанд шаҳрида хотинини аёвсиз калтаклаб, уни памперс ейишга мажбур қилган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқилади.  Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси darakchi.uz га маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 12 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида 1985 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган Ш.Каримовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ш.Каримов ўзининг турмуш ўртоғи Мустаҳкам Ваҳобовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 110-моддасида (қийнаш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси З.Аҳмедова раислигида кўриб чиқилади.

Хўш, аёлини қийноққа солган эркакка нисбатан қандай жазо қўлланилади? Суд жараёнларида бевосита иштирок мухбиримиз иш якуни бўйича батафсил маълумот беради.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: август ойида ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида эри томонидан аёвсиз калтакланаётгани акс этган аёл видеоси тарқалиб кетган эди. Маълум бўлишича, эр аёлни мунтазам хўрлаган ва мажбурлаб памперс едирган. Эркак турмуш ўртоғини ургани тасвирланган видео интернетда тарқалгач уйидан қочиб кетган. 23 август куни эркак Тошкентда қўлга олиниб, Самарқандга олиб кетилган. Кейинроқ Сенат мазкур аёл билан боғлиқ вазиятни ўз назоратига олганди.

                                                                                                           Озод НУРМУҲАММЕДОВ, Самарқанддан darakchi.uz учун махсус

Шарҳлар

Самарқандда аёлини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

13.01.2021, 13:06

Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида...
Самарқандда таниш қизи билан тортишиб қолган йигит уни уриб ўлдирди

30.11.2020, 23:15

 2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 22:00 да Нарпай тумани “Кўк-ота” МФЙ, Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро 33 ёшли Жахонбек Д., танишлари 7 нафар танишлари билан...
Самарқанд вилоятида прокурор ўзгарди

10.11.2020, 12:06

Маълум бўлишича, Машарипов Равшан Ражаббаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.Маълумот учун, Равшан Машарипов бунга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият...
Самарқандда коллежга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётган шахс ушланди

09.11.2020, 09:24

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир...