my5
Sevimli

ЖССТ коронавирус ва гриппнинг фарқлари ҳақида маълумот берди

ЖАМИЯТ 12.11.2020, 11:50
Теглар: коронавирус, ЖССТ, грипп
ЖССТ коронавирус ва гриппнинг фарқлари ҳақида маълумот берди

Янги коронавируснинг гриппдан асосий фарқлари бу таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши ҳамда нафас қисиши ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берган. 

ЖССТ грипп ва янги коронавирус инфекциясида ўхшаш белгилар мавжудлигини ҳам айтган.

"Масалан, йўтал, тумов, томоқ оғриғи, иситма, чарчоқ кабилар гриппда ҳам, коронавирусда ҳам кузатилади. Бироқ, СOVID-19да таъм ва ҳид сезиш қобилияти йўқолиши, нафас қисиши каби қўшимча аломатлар бўлиши мумкин", дейилган ЖССТ маълумотида. 

Шунингдек, ташкилот нафас қисиши, иштаҳа йўқолиши, кўкрак қафасидаги доимий оғриқ, иситманинг 38 даражадан юқори бўлиши каби белгилар коронавируснинг оғир туридан далолат эканлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 52 миллиондан ошган. 36 миллиондан кўп бемор соғайиб кетган. 1,2 миллион одам вирус қурбони бўлган.

Шарҳлар

Тожикистонда коронавирусга чалинган барча фуқаролар даволанди

16.01.2021, 18:04

Тожикистон Республикасида коронавирус инфекциясига чалинган барча фуқаролар даволанди. Бу ҳақда CентралAсиа мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.Хабарда айтилишича, 13 январ куни сўнгги 3 нафар...
Путин коронавирусга қарши кенг кўламли вакцинацияни бошлашни буюрди

03.12.2020, 18:20

Россия президенти Владимир Путин ҳукумат вакиллари билан ўтказилан видеоконференс йиғилишда шифокорлар ва ўқитувчилар учун келаси ҳафта бошланиши билан кенг миқёсли коронавирусга қарши эмлашни бошлаш режасини...
ЖССТ коронавирусдан антибиотиклар билан даволанмасликни тавсия қилмоқда

23.11.2020, 00:39

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, Европада ушбу препаратлардан нотўғри фойдаланиш касалликнинг антибиотикларга чидамлилик хавфини ошириши мумкин. Бу ҳақда Дори-дармон АК матбуот хизмати хабар берди."Антибиотиклар касалликни...
Англия коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари 50 минг нафардан ошган 5-давлатга айланди

12.11.2020, 11:03

Чоршанба куни хабар қилинган сўнгги статистикага биноан, Буюк Британия коронавирус билан боғлиқ 50000 дан ортиқ ўлим холати қайд этилган дунёдаги бешинчи мамлакатга айланди, дея хабар...