my5

АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

СИЁСАТ 12.11.2020, 16:55
411
АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Ташриф аввалида элчини Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қабул қилди. Ўзаро мулоқотда вилоят раҳбари Сирдарё вилоятининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш жараёнлари ҳамда “Сардоба” сув омборида юзага келган техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар, қисқа муддатда амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича тўхталди.Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мулоқот давомида Ғофуржон Мирзаев АҚШ ҳукумати томонидан Сардоба сув омбори қисман ўпирилиши натижасида Ўзбекистонда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб, кўмак кўрсатгани учун чин дилдан миннадорилик билдирди.

Вилоят ҳокими мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона ва яқин муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга расмий ташрифидан сўнг принципиал жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Ўз навбатида элчи Дэниел Розенблюм вилоят раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

– Мен Ўзбекистоннинг турли вилоятларига ташриф буюриб тураман. Бу гал ўзига хос, кундан-кунга янгиланаётган, меъморий моҳиятида тарих ва бугунни уйғунлаштирган Сирдарёга ташрифим давомида ҳудуддаги ўзгаришларни кўришни мақсад қилган эдим, – деди Дэниел Розенблюм. – Сиз билан суҳбатлашиб, Сирдарё ҳақиқатан ҳам мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш, маънавий юксалиш манзилларидан бири сифатида намуна бўлаётганлигига амин бўлдим.

 

Учрашув якунида АҚШ элчихонаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан тайёрланган эсдалик совғалари алмашинилди.

Расмий доирадаги учрашувдан сўнг меҳмон Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг Сирдарё вилоят бўлими фаолияти билан ҳам танишди. Марказда ташкил этилган учрашувда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар, истиқболдаги режалар, йирик лойҳалари хусусида батафсил маълумот берилди.

 

Маълумот учун. Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг Сирдарё вилояти бўлими 2018 йилнинг ноябрь ойида фаолиятини бошлаган. INL лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоят ҳудудида одам савдоси ҳамда зўравонликнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш бўйича фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлимнинг “Долзарб алоқа тармоғи"гa 2400 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар бўйича 300 нафардан ортиқ фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган ва маслаҳатлар берилган. Шу жумладан, хорижий давлатларда қийин аҳволга тушиб қолган 21 нафар ҳамюртимизнинг Ватанга қайтишида амалий ёрдам берилган.

Бундан ташқари, марказ одам савдосига қарши кураш доирасида турли давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳамда хуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79