Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ, барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.






