АсосийJamiyat

Бу йил Қашқадарёдаги 191 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий ўқув юртларига кира олмаган

'Бу йил Қашқадарёдаги 191 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий ўқув юртларига кира олмаган'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. 

Айни дақиқаларда давлат раҳбари Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

Таълим ва тиббиёт сифати масаласига тўхталиб ўтилди.

Вилоятнинг 88 мактабида “смена” кўрсаткичи юқори экани, бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилгани кўрсатиб ўтилди. Қашқадарё ёшлари олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича мамлакатда 13-ўринда. Бу йил 191 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий ўқув юртларига кира олмаган.

Тор соҳалар бўйича 257 та, бирламчи бўғинда 855 та шифокор етишмайди. Ҳудудда қўшимча 18 та оилавий поликлиника ва 30 та оилавий шифокорлар пунктларига талаб мавжуд. Ҳар бир оилавий поликлиникага ўртача 25-30 минг нафардан фуқаро тўғри келиши лозим бўлса-да, вилоятда бу кўрсаткич 90 мингтани ташкил этади.

Йиғилишда шу каби муаммолар, мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, Қашқадарёни комплекс ривожлантириш ва аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилашга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар