Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашиш учун МСКга ҳужжатларни тақдим этди, деб хабар берди РИA Новости мамлакат раҳбарининг матбуот хизматига таяниб.
"Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров бугун, 14 ноябр куни Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимига ўз номзодини кўрсатиш учун ҳужжатлар тўпламини Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссиясига тақдим этди", - деди матбуот хизмати вакили.
Хабар қилинишича, Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг давлат раҳбари лавозимига номзодлар учун ҳужжатлар рўйхати тўғрисидаги қарорига биноан Жапаровнинг президентликка номзодини кўрсатиш нияти тўғрисида баёноти, бошқа давлатнинг фуқаролиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар, чет эл фуқаролиги борлиги ёки йўқлиги учун шахсий маълумотларни қайта ишлашга ёзма розилик ва гувоҳнома тақдим этган. Шунингдек, давлат тилини билиш даражаси ва бошқа керакли сертификатлар, ҳужжатлар шакллари ва нусхалари ҳам бор.






