my5

Қуйи Чирчиқда Марказий Осиёдаги энг катта завод бунёд этилди (фото)

ИҚТИСОДИЁТ 15.11.2020, 11:39
621
Қуйи Чирчиқда Марказий Осиёдаги энг катта завод бунёд этилди (фото)

 

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Сluster” кластери томонидан шолини қайта ишлашга ихтисослаштирилган Марказий Осиёдаги энг йирик завод бунёд этилди. Натижада мазкур кластер таркибидаги “ТСТ Rice” масъулияти чекланган жамиятида кластер услубида маҳсулот етиштириш ва уни чуқур қайта ишлаш бўйича тўлиқ саноат занжири яратилди.

Заводнинг ишга туширилиши муносабати билан йирик иншоот фаолиятининг илк кунида мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим қадам бўлган қувончли воқеани тарихга муҳрлаш мақсадида республиканинг етакчи ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Дарҳақиқат президентимиз ташаббуси билан кенг жорий этилаётган кластер тизими фуқаролар ҳаётини фаровонлаштиришда ва иқтимодий муаммоларни ҳал этишда дастлабки самараларини бермоқда. Хусусан Қуйи Чирчиқдаги “TCT Rice” кластери ҳам ҳали таркиб топганига кўп вақт бўлмаган бўлсада фаолиятда муайян ютуқларга эришиб, тизимнинг оқилона ташкил этилгани ва умидли истиқболини намоён этмоқда.

Жорий йилда“TCT Rice” кластери томонидан 2,5 минг гектардан ортиқ ерда шолининг “Лазурний”, “Искандар”, “Мустақиллик”, “Тарона” навлари экилганди. Ноқулай об-ҳаво шароити, айниқса, вегетация даврида кузатилган сув танқислигига қарамасдан, мўл ҳосил етиштирилди. Ялпи ҳосил 9,5 минг тоннани ташкил этди.Кластер машина-трактор паркида мавжуд 40 га яқин комбайнлардан унумли фойдаланилгани туфайли ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилди.

Айтиш жоизки, аввалги йилда кластерда етиштирилган шоли очиқ усулда сақланар эди. Умумий қиймати 25 миллиард сўмлик зиёд лойиҳа туфайли ушбу муаммо бартараф этилиши билан бирга, шолини шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлаш имконияти яратилди. 

Манзура БЕКЖОНОВА, Тошкент-Қуйи Чирчиқ-Тошкент

Фото: М.БЕКЖОНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35