my5

Коронавирусни бор-йўғи беш дақиқада 97% гача нобуд қиладиган мева аниқланди

ЖАМИЯТ 15.11.2020, 20:56
7002
Коронавирусни бор-йўғи беш дақиқада 97% гача нобуд қиладиган мева аниқланди

xabar.uz сайтида берилган маълумотга кўра, айрим ўсимлик маҳсулотлари одам организмида коронавирус фаоллигини самарали равишда камайтиришга қодир. Буни Ульм университети Тиббиёт маркази Молекуляр вирусология институти олимлари тажрибалар орқали исботлаб беришди. Мутахассисларнинг хулосалари «bioRxiv» журналида чоп этилди.

Тадқиқотчилар хона ҳароратида табиий маҳсулотларни вируслар билан аралаштиришди. Маълум вақтдан сўнг улар COVID-19 ўзини қандай тутишини ўрганишди. Бунинг натижасида меваси қора оддий рябина организмдаги 97% гача коронавирусни бор-йўғи беш дақиқада нобуд қилишини аниқлашди. Анор шарбати ҳам вирусга қарши кучли таъсир қилиш хусусиятига эга. У билан оддий томоқни чайиш ҳам 80% гача COVID-19 патогенларини ҳалок қилади.

Бошқа табиий шарбатлар, шунингдек, кўк чой ҳам коронавирусни сезиларли заифлаштиради. Экспертларнинг сўзларига кўра, бу вирусга ҳалокатли таъсир кўрсатувчи нордон муҳит ва ўсимлик полифеноллари билан боғлиқ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35