my5

Ўзбекистонга Уралдан совуқ кириб келаётгани хабар қилинди. Қачон қайси ҳудудларда қор ёғиши айтилди

ЖАМИЯТ 16.11.2020, 12:35
3264
Ўзбекистонга Уралдан совуқ кириб келаётгани хабар қилинди. Қачон қайси ҳудудларда қор ёғиши айтилди

8-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати.  

18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.  

18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8-13° совуқгача, шимолда 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасайиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15° га кам бўлиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35