Наманган вилояти Норин туманида ёш бола жавсади қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча, 15 ноябрь куни соат 20:30 ларда Норин тумани, Норинкапа маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қамбарали ота набираси Бахтиёр” фермер хўжалигининг дала шийпони ўтин хонасидан 8 ёшли мактаб ўқувчиси И.У.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Шу куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда фош этиш чоралари кўрилмоқда.