Марказий банк томонидан 2020 йилнинг январь-октябрь ойлари учун "Ҳудудларда асосий товар ва хизматлар инфляцияси шарҳи" тақдим этилди.
Унга кўра, жорий йил октябрь ойида истеъмол нархлари юқори инфляцион босим шароитида шаклланиб, ўтган ойга нисбатан 1,4 фоизга ошган. Нархларнинг ошишига, асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сентябрь ойига нисбатан 2,3 фоизга қимматлашиши сабаб бўлди. Январь-октябрь ойларида республика бўйича инфляция даражаси 7,8 фоизни ташкил этди.
Йилнинг январь-октябрь ойларида, Тошкент шаҳрида нархлар ўртача 10,9 фоизга, Тошкент вилоятида 8,2 фоизга, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида мос равишда 8,1 ва 8 фоизга ошиб, республика умумий кўрсаткичидан юқори шаклланган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида инфляция республика кўрсаткичидан пастроқ даражада шаклланди