АсосийJamiyat

58 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда бир йилдан буён қулликда бўлгани аниқланди

'58 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда бир йилдан буён қулликда бўлгани аниқланди'ning rasmi

Ақтўбе вилоятидаги фермер хўжалиги раҳбари 58 ёшли Ўзбекистон фуқаросини эксплуатация қилди, деб ёзади Tengrinews.kz.

"Ақтўбе вилоятида деҳқон хўжалигининг бошлиғи Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатларини олиб, жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилиб, бир йил давомида қулликда сақлаган", деган Ички ишлар вазирлигидаги брифингда матбуот хизмати вакили Комил Галиев.

Жабрланувчи молхонада яшаган, мол боққан ва унга қараб турган. Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 128-моддаси "Одам савдоси" бўйича судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар