АсосийЖАМИЯТ

Курашишни бир дақиқага ҳам тўхтатиб бўлмайди, хавф-хатар ҳали ўтиб кетмади — Президент коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев суд қарорлари ижросини таъминлаш масалалари юза...

'Курашишни бир дақиқага ҳам тўхтатиб бўлмайди, хавф-хатар ҳали ўтиб кетмади — Президент коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди'ning rasmi

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев суд қарорлари ижросини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

Тадбир аввалида бугун мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият таҳлил қилинди, дея хабар бермоқда Президент Матубот хизмати. 

Жумладан, ўтган 8 ой мобайнида COVID-19га қарши курашишда етарли тажриба тўплангани, тиббиёт ходимлари ҳам зарурий малакага эга бўлганлари таъкидланди.

Маълумки, “касаллик занжири”ни жиддий назорат қилган ҳолда карантин талаблари босқичма-босқич енгиллаштирилди. Аммо дунё мамлакатларидаги, қўшни давлатлардаги ҳолатни инобатга олиб, Ўзбекистонда бу касалликка қарши курашишни бир дақиқага ҳам тўхтатиб бўлмаслиги, чунки хавф-хатар ҳали ўтиб кетмагани айтиб ўтилди.

Бугун юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг (96 фоиз), ўлим кўрсаткичи 599 нафарни (0,9 фоиз) ташкил этаётгани қайд этилди.

Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилди.

Аввало, коронавирус билан боғлиқ вазият доимий равишда жиддий таҳлил қилиниши, керакли хулосалар чиқарилиши лозим. Хусусан, ҳафтада камида икки кун ҳудуддаги пандемияга оид ҳолат билан алоҳида шуғулланиб, штаб йиғилиши ўтказилиши, мунтазам равишда Республика махсус комиссиясига шахсан ҳисобот берилиши белгиланди.

- Яна бир марта таъкидлайман, бу касаллик бефарқликни асло кечирмайди. Шу билан бирга, биз коронавирус пайтида тўплаган катта тажрибамиз ва олган чуқур хулосаларимиз асосида муносиб яшаш ва ишлашда давом этишимиз керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйича 89 та муассасада 17 минг 500 ўрин COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилган.

Ҳозирда ушбу ўринларда 6 минг 570 нафар бемор даволанмоқда. Койкалар бандлиги Қорақалпоғистонда 16 фоиз, Хоразмда 10 фоиз, Қашқадарёда 11 фоиз, Наманганда 19 фоизни, республика бўйича эса 38 фоизни ташкил этяпти. Шу боис улкан маблағлар бекорга сарф бўлаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан, мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини чуқур ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

    Бошқа янгиликлар