АсосийJamiyat

Андижонда бозорда содир бўлган ёнғин қутқарувчилар ёрдамида ўчирилди (видео)

'Андижонда бозорда содир бўлган ёнғин қутқарувчилар ёрдамида ўчирилди (видео)'ning rasmi

Бугун 17 ноябрда Андижон вилоятининг Андижон тумани марказий бозорида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ расмий канали хабар берди.

Ёнғин соат 21:30 ларда бошланган бўлса, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармасининг 9 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 3-4 дақиқада етиб келишди.

Кучли алангани ярим соат ичида ўчиришга эришилди. 22.00 ларда олов ўчирилиб, унинг етказган зиёни таҳлил қилинди. Бозорда бир-бирига яқин жойлашган дўконлардан бир нечтаси ёнган. Ҳодиса қурбонларсиз ва ярадорларсиз якунланди.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари самарсида бозорнинг бир неча кв метр ҳудуди ёнғиндан асраб қолинди. Видео:

    Бошқа янгиликлар