my5
Sevimli

Вазият оғирлашмоқда: Туркияда коронавирусга қарши янги карантин чекловлари жорий этилди

ДУНЁ 18.11.2020, 09:02
Вазият оғирлашмоқда: Туркияда коронавирусга қарши янги карантин чекловлари жорий этилди

Туркияда мактаблар ёпилди ва коронавирус тарқалиши янада кучайиши ҳақидаги прогнозлар туфайли дам олиш кунлари соат 20.00 дан 10.00 гача мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий этилди. Бу ҳақда Daily Sabah мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг нутқига асосланиб хабар бермоқда, деб ёзди news.liga.

Маълум қилинишича, ресторан, озиқ-овқат дўконлари, савдо марказлари ва сартарошхоналар фақат соат 10:00 дан 20:00 гача ишлайди.

Эрдўған шунингдек, 65 ёшдан катта қариялар учун илгари ўрнатилган комендантлик соати энди 20 ва ундан кичик ёшдаги одамларни ҳам қамраб олаётганини айтмоқда - улар фақат соат 10:00 дан 16:00 гача кўчага чиқишлари мумкин.

Шунингдек, янги чекловлар барча спорт мусобақаларини мухлисларсиз ўтказиш мажбуриятини юклайди.

Эрдўған томонидан эълон қилинган бошқа чоралар қаторига кафеларнинг ёпилиши ва йил охиригача кинотеатрларнинг ёпилиши киради.

Мактаблар фақат онлайн режимида ишлайди.

Туркияда пандемия бошланганидан бери коронавирус инфекциясидан 417.594 нафар касалланган қайд қилинган, ўтган кун давомида деярли 4000 кишида COVID-19 аниқланган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10490.65
USD 12.79
12513.25
EUR -93.71
140.52
RUB -1.32