АсосийIqtisodiyot

“UzAuto Motors” томонидан 2020 йилда 582,6 млрд сўм йиғим тўланмаган. Ҳисоб палатаси имтиёзни қайта кўриб чиқишни сўрамоқда

'“UzAuto Motors” томонидан 2020 йилда 582,6 млрд сўм йиғим тўланмаган. Ҳисоб палатаси имтиёзни қайта кўриб чиқишни сўрамоқда'ning rasmi

Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун Бюджетнома бўйича Хулосаси тайёрланди. Бу ҳақда Палата расмий сайтида хабар қилинди. 

Ҳисоб палатаси хулосасида қайд этилишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши қайд этилган.

Бироқ, Ҳисоб палатасининг маълум қилишича, “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан 2020 йил давомида йиғим тўланмасдан келинмоқда. Масалан, “UzAuto Motors” АЖ томонидан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 582,6 млрд сўм йиғим тўланмаган.

Шу сабабли Ҳисоб палатаси “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларни йиғим тўлашдан озод этишни белгиловчи имтиёзни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини таъкидламоқда, деб ёзди депутат Дониёр Ғаниев.

    Бошқа янгиликлар