АсосийJamiyat

Андижонда вояга етмаган ногирон қизни 2 йилдан буён зўрлаб келган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Андижонда вояга етмаган ногирон қизни 2 йилдан буён зўрлаб келган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

2020 йил 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларга "NOGIRON QIZIMNI ZO'RLAB TASHLADI XECH KIM QARAMADI" сарлавҳаси билан фуқаронинг видеомурожаати жойланди. Ушбу видеомурожаатда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди, дея расмий муносабат билдирди Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Аниқланишича, 2020 йил 26 сентябрь куни Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро К.И туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида қўшниси Ю.Ф  вояга етмаган қизи М.А  билан 3-4 ойдан буён жинсий алоқада бўлиб, унга нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракатлар содир этганлигини маълум қилган ва  Ю.Ф.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу мурожаат шу куни Пахтаобод тумани ИИБ навбатчилик қисми томонидан рўйхатдан ўтказилиб, туман тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Тергов ҳаракатлари жараёнида судга оид тиббий,физика-техника ва психиатрия экспертизалари ўтказилган. Текширув якунига кўра фуқаро Ю.Ф вояга етмаган М.А билан 2018 йилдан буён, унинг 16 ёшга тўлмаганлигини англаган ҳолда жинсий алоқа қилиб келганлиги аниқланди.   

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 04 ноябрь куни фуқаро Ю.Ф.га нисбатан Ўзбекиситон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар