АсосийJamiyat

ФВВ бугун бошланган ноқулай об-ҳаво қачонгача давом этишини маълум қилди

'ФВВ бугун бошланган ноқулай об-ҳаво қачонгача давом этишини маълум қилди'ning rasmi

Бугун бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.

Шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин.

Ҳарорат пасайиб, кечаси 8-15 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар натижасида йўлларда музлама ва тирбандликлар ҳосил бўлишини эътиборга олиб, заруратсиз шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди!

Иш ва яшаш жойида электр ускуналари ва иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг!

Бошқа янгиликлар