АсосийDunyo

Россия авиакомпанияларига Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширишга рухсат берилди

'Россия авиакомпанияларига Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширишга рухсат берилди'ning rasmi

Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлиги йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширувчи авиакомпанияларга Беларусь, Исроил, Кипр, Ливан, Марокаш, Уммон, Словакия, Финляндия, Хорватия, Куба, Мальдив мамлакатларига, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам доимий рейсларни тиклаш учун рухсат берди.

Агентлик буйруғида таъкидланишича, самолётлар Новосибирск - Бухоро, Екатеринбург - Бухоро, Краснодар - Қарши, Москва - Навоий, Санкт-Петербург - Нукус, Екатеринбург - Урганч ва Санкт-Петербург – Урганч йўналишларида парвоз қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар