my5

Россияда ўзбеклар шифокорларга ош тарқатмоқда

ДУНЁ 19.11.2020, 15:45
541
Россияда ўзбеклар шифокорларга ош тарқатмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги берган хабарга кўра, Россиянинг Томск шаҳридаги ўзбек диаспораси вакиллари 50 килоли қозонларда икки ҳафта давомида ош тайёрлаб, коронавирус билан касалланган беморларни даволаётган шифокорларга етказиб бермоқда.

Мазкур ташаббусга 40 нафар кўнгилли жалб қилинган бўлиб, 11 та манзил бўйича 1600 киши учун ош, салат ва нон тарқатилган. Яна 2000 киши учун таом тарқатиш режалаштирилган.  

Худди шундай эзгу ташаббус Россиянинг Омск ва Кемерово шаҳарларидаги ўзбек диаспораси вакиллари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Меҳмон 19.11.2020, 15:59
Браво!!
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35