my5

Бойликлари билан Илон Маск "Facebook" асосчиси Марк Цукербергни ортда қолдирди

ДУНЁ 19.11.2020, 16:04
384
Бойликлари билан Илон Маск "Facebook" асосчиси Марк Цукербергни ортда қолдирди

"Bloomberg" талқинига кўра, "Tesla" ва "Space X" компаниялари раҳбари Илон Маск дунёнинг энг бой учинчи одамига айланди. Бу ҳақда Ўз А хабар берди.

 

 Қайд этилишича, жорий йилнинг ноябрь ҳолатига кўра, Маскнинг бойлиги 120 миллиард долларга, Цукербергнинг бойлиги эса 103 миллиард долларга етган.

 Агентлик маълумотларига кўра, "Tesla" акцияларининг 10 фоизга ўсгани сабабли Маскнинг бойлиги бир кунда 10,2 миллиард долларга кўпайган.  

 Бойлиги 183 миллиард долларга етган "Amazon" компанияси асосчиси Жефф Безос  дунёнинг энг давлатманд одамлар рейтингида карвонбошилик қилмоқда.

 Ундан кейинги ўринда "Microsoft" асосчиси Билл Гейтс 128 миллиард доллар маблағи билан рейтингнинг кейинги поғонасини эгаллаган.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79