my5

Зоминда тўқнашган икки “Nexia” бир йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

ЖИНОЯТ 20.11.2020, 00:42
Теглар: Зомин, “Nexia”
399
Зоминда тўқнашган икки “Nexia” бир йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи Зарбдор – Аччи – Қорамозор 4 К-241 йўлининг 9- километрида йўл-улов ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Вилоятнинг Зарбдор тумани Ойбек маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Т.Б. бошқарувидаги “Nexia” қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган, шу туманнинг Андижон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 2002 йилда туғилган С.П. бошқарувидаги “Nexia” билан тўқнашган. 

Натижада С.П.га тегишли автоулов салонида бўлган йўловчи, Андижон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган, 1968 йилда туғилган Б.Т. тан жароҳати олиб, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан тиббиёт муассасасида вафот этди. 

Иккинчи “Nexia” ҳайдовчиси Т.Б бўлса кўплаб кесилган жароҳатлар ва умуртқа поғонаси суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35