АсосийDunyo

Тожикистонда коронавирус инфекцияси хавфи туфайли Янги йил тадбирлари бекор қилинди

'Тожикистонда коронавирус инфекцияси хавфи туфайли Янги йил тадбирлари бекор қилинди'ning rasmi

Тожикистонда коронавирус инфекцияси хавфи туфайли Янги йил тадбирлари бекор қилинди.

Мамлакатнинг Коронавирусга қарши курашиш штаби шундай қарорга келди.

Штабнинг қарорига мувофиқ тожикистонда Янги йил байрами арафасида ташкил қилинадиган барча тантаналар ва байрам арчасини ўрнатиш тадбирлари бекор қилинди.

Аҳоли байрам кунлари кўчага ва паркларга чиқиши мумкин, аммо қатъий карантин талабларини сақлаган ҳолда, масофа сақлаган ҳолатда байрамда сайр қилишга рухсат берилди.

 Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатда коронавирус билан боғлиқ расмий кунлик кўрсаткич 40 зарарланиш ҳолатини ташкил қилмоқда. 

Жами коронавирус юқтирган аҳоли 11731 нафарга етган. Касаллик натижасида ўлим ҳолатлари 86 та. Айни кунгача умумий ҳисобда 11105 киши коронавирусни енгиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар