АсосийDunyo

Трамп энди айрим штатлардаги овозлар сонини қайта ҳисоблатиб чиқмоқчи

'Трамп энди айрим штатлардаги овозлар сонини қайта ҳисоблатиб чиқмоқчи'ning rasmi

Қўшма Штатларнинг амалдаги Президенти Доналд Трамп Республикачилар партиясининг юқори мартабали аъзолари ёрдамида баъзи штатларда сайловчилар томонидан берилган овозларни унинг фойдасига қайта кўриб чиқилишига эришмоқчи. Бу ҳақда Reuters вазиятдан хабардор бўлган учта манбага асосланиб хабар бермоқда,  деб ёзди rbc.ru.

Агентлик суҳбатдошларининг айтишича, АҚШнинг бир неча штатларидаги судлар овозларни кўриб чиқишни рад этишганидан сўнг, Трамп нуфузли республикачи қонунчилар орқали ҳаракат қилишга қарор қилди. 

Мичиганнинг Вакиллар палатаси спикери илгари энг кўп овоз олган номзод штат сайловчиларининг овозини олади деб айтган эди. 

Трампнинг сайловолди компаниясидаги манбасининг айтишича, президентнинг стратегияси - анъанавий равишда демократларга овоз берадиган йирик шаҳарларда бюллетенларни санашда савол бериш. Шундан сўнг маҳаллий республикачи қонунчилар аралашишга ва, эҳтимол, сайловчиларни амалдаги президентга овоз беришга ишонтиришдан бошқа илож қолмайди.

18 ноябрь куни Пенсилвания Олий суди Трампнинг қайта ҳисоблаш бўйича даъвосини рад этди. Амалдаги президентнинг гуруҳи штат республика кузатувчиларининг овозларни санаш жараёнини кузатиш имкониятларини чеклаган деб таъкидлашди. Судьяларнинг аксарияти - еттитадан бештаси - даъволарни яроқсиз деб топдилар.

    Бошқа янгиликлар