АсосийJamiyat

11 йўловчида коронавирус аниқлангани сабаб Тошкент-Сиань йўналиши бўйича парвозлар вақтинча тўхтатилди

'11 йўловчида коронавирус аниқлангани сабаб Тошкент-Сиань йўналиши бўйича парвозлар вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Тошкент-Сиань йўналиши бўйича парвозлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Синхуа янгиликлар агентлиги хабар берди, деб ёзмоқда Spot.

Парвознинг тўхтатилишига 5 ноябрь куни амалга оширилган рейснинг 11 йўловчисида COVID-19 учун тестнинг ижобий натижа кўрсатгани сабаб бўлган.

HY501 рейсининг тўхтатилиши 23 ноябрдан бошлаб тўрт ҳафта давом этади, дейилади хабарда.

4 июнь куни Хитойнинг фуқаро авиацияси маъмурияти COVID-19 тарқалишини олдини олиш учун халқаро йўловчи ташишни рағбатлантириш ва тўхтатиб туриш механизмини жорий қилди.

Шундай қилиб, агар мамлакатга етиб келган барча ҳаво йўловчилари кетма-кет уч ҳафта давомида коронавирусга қарши салбий синовларни ўтказсалар, у ҳолда авиакомпания парвозлар сонини ҳафтасига иккитага кўпайтириш учун рухсат олади.

Аммо, агар COVID-19га топширган тести ижобий чиққан йўловчилар сони 5 нафарга етса, у ҳолда ушбу парвоз бир ҳафтага тўхтатилади. Агар бундай йўловчилар сони 10 нафарга етадиган бўлса, у ҳолда ушбу йўналишдаги парвозлар тўрт ҳафта давомида тўхтатилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бекор қилинган парвоз квоталарини бошқа йўналишларга ўтказишга ҳақли эмас, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Шаржага парвозларни қайта тиклагани ва Дубайга қатновлар сонини кўпайтиргани ҳақида хабар берилган эди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар