Ургут туманида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жабборов Ботир Шукуровичнинг номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этаётган сессияда депутатлар томонидан Нарпай туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Раҳманов Шерзод Шухратовичнинг номзоди тасдиқланган эди.