АсосийJamiyat

Бухорода бошқарувни йўқотган ҳайдовчи “Ласетти” си билан каналга ағдарилиб кетди

'Бухорода бошқарувни йўқотган ҳайдовчи “Ласетти” си билан каналга ағдарилиб кетди'ning rasmi

  2020 йил 20 ноябрь тунги соат 02:00ларда Бухоро вилояти Ромитан тумани Қалайчорбоғ маҳалласида истқомат қилувчи фуқаро К.Р. ўз бошқарувидаги “Ласетти” автомобилида Сепатта қишлоғи ҳудудида ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, Ўзбекистон каналига ағдарилган. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

 Бахтсиз ҳодисанинг гувоҳи бўлган фуқаро томонидан Ромитан тумани ФВБга хабар берилиб, воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари зудлик билан етиб борган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қутқарув ишлари давомида каналга ағдарилган машина ичидан олиб чиқилган К.Р.нинг ҳаёти сақлаб қолиниб, зарур ёрдам кўрсатилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги транспорт бошқарувчи фуқароларни яна бир бор огоҳликка чақириб, бахтсиз ҳодиса тўғрисида қутқарув хизматига тезкор хабар берган шахсга ўз миннатдорчилигини билдиради

    Бошқа янгиликлар