my5

Ўзбекистон аҳолисининг 67 фоизи етарлича мева-сабзавот истеъмол қилмайди

ЖАМИЯТ 21.11.2020, 15:18
259
Ўзбекистон аҳолисининг 67 фоизи етарлича мева-сабзавот истеъмол қилмайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлигининг 55 фоизи турмуш тарзи (овқатланиш, зарарли одатлар, яшаш шароити), 20 фоизи атроф-муҳит, 15 фоизи ирсий омиллар ва 10 фоизи тиббий ёрдам билан боғлиқ. Бу ҳақда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова маълум қилди. 

Марказ директорининг айтишича, бугунги кунда республика аҳолисининг 56 фоизида ортиқча вазн, шундан 24 фоизида семизлик, 46 фоизида меъёридан ортиқ холестерин, 31 фоизида юқори артериал қон босими мавжуд, 67 фоизи етарлича мева-сабзавот истеъмол қилмайди (кунига 400 гр);

Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қуйидагилар белгиланмоқда:

2021 йил 1 июндан бошлаб:

  • 6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида уларни микронутриент кукуни билан;
  • 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан;
  • 2–10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препарат билан бепул таъминлаш;

 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3–15 ёшдаги болаларни йод препарати билан;
  • 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш;

2021 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудида олий нав буғдой унини микронутриентлар билан бойитилган тақдирда реализация қилишга рухсат бериш;

  • Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида эксперимент тариқасида 2021 йил 1 январдан бошлаб “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилмоқда;

 

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази, тиббиёт олий таълим муассасалари, ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш марказларига:

  •  бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббий ходимлари учун диетология бўйича қайта тайёрлаш курсларини очиш;
  • аҳоли учун овқатланиш бўйича маслаҳатчи тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институтига соғлом овқатланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш вазифаси юклатилмоқда;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  •  таълимнинг барча босқичларида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича дарс (машғулот)лар ўтилиши;
  • тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади.
  • озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи махсус белгилар билан тамғалаш икки босқичда жорий этилиши белгиланмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79