АсосийJamiyat

Қибрайда газ портлаши оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди. Вайроналар остида қолганлар ҳалок бўлди

'Қибрайда газ портлаши оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди. Вайроналар остида қолганлар ҳалок бўлди'ning rasmi

2020 йил 21 ноябрь соат 19:16 ларда Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди, қолган қисмининг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида, деформацияга учраган.  Бу ҳада ФВВ хабар берди.

 ФВВ томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари вақтида уй вайроналари остидан соат 19:45да уй эгаси Х.Н оғир аҳволда олиб чиқилиб, Тошкент шаҳар 7-сонли клиник касалхонасига ётқазилди, олиб борилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор соат 20:45 да вафот этган.  

 Шунингдек, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида соат 23:06да уй эгасининг ўғли А.А. нинг жасади топилди.

 Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши хонадон ёнидан ўтган ер ости газ қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, хонадонинг ертўла қисмига тўпланиши тахмин қилинмоқда.

 Воқеа жойига вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилиб, авария тиклаш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар