Ижтимоий тармоқларда кўплаб паррандалар нобуд бўлган фотосурат тарқалди. Айтилишича кетма-кет 3 кун чироқ ўчиши натижасида Яккабоғлик тадбиркорнинг 5200 дона паррандаси нобуд бўлган. Видео:
Тадбиркор айнан шундан нолиб, ушбу масала ортидан тегишли вазирликка мурожаат қилган. Айни вақтда тадбиркорнинг нобуд бўлган паррандалари учун компенсация тўлаш масаласи ёки электр энергиясидаги узилишлар борасида аниқ баёнот берилмади.
Тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида кўп гапирамиз. Мазкур ҳолатда банкрот бўлган тадбиркорнинг зарарини ким қоплайди? Бундай узлуксиз чироқ ўчишининг сабаби нима эди?
Масъул мутасаддилар тез кунларда ушбу саволларга жавоб топиб беради деган умиддамиз.




