my5

Афғонистонлик талабалар Ўзбекистонга таҳсил олиш учун ташриф буюришади

ЖАМИЯТ 22.11.2020, 23:30
Теглар: Афгонистон, талабалар
266
Афғонистонлик талабалар Ўзбекистонга таҳсил олиш учун ташриф буюришади

Жорий йилнинг 20 ноябр куни  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Девони раиси Муҳаммад Шокир Коргар, АИР Олий таълим вазири ўринбосари Абдул Тавоб Болокарзай, АИР Ўзбекистондагифавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Ҳолид Элмий ва бошқалар иштирок этишди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазир ўринбосари У.Бегимкулов республикамизда олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида ахборот берар экан, АИР талаба ёшларини етук мутахассис қилиб етиштириш борасидаги ютуқларга алоҳида эътиборини қаратди.

АИР Президенти Девони раиси Муҳаммад Шокир Коргар, АИР Олий таълим вазири ўриносари Абдул Тавоб Болокарзайлар ўз чиқишларидаэса биринчи навбатда ,Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга АИРга ҳар томонлама ёрдам қўлини чўзаётгани, халқаро ҳамжамият олдида ушбу мамлакатнинг муаммоларини ҳал қилиш масаласини кўтариб чиқаётгани учун миннатдорчилик билдирдилар. Икки давлат ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида сўз борар экан, Афғонистон томони Ўзбекистонда темир йўл транспорти тизимида 90 000 ишчи-хизматчилар фаолият кўрсатган бир вақтда, АИРда ушбу соҳа бўйича етук мутахассислар етишмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, аграр мамлакат ҳисобланган АИР учун қишлоқ хўжалиги, жумладан зооветеринария соҳасида мутахассисларга эҳтиёж катта эканлиги ҳам таъкидланди.

Муҳандислик, энергетика соҳаларида ҳам кадрлар танқислиги мавжуд бўлиб, бу борада ҳам Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилишга катта эҳтиёж борлиги таъкидлаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлиги  ҳузурида Афғонистон фуқароларини  ўқитиш  таълим  маркази  фаолиятини  ташкил  этиш тўғрисида»ги  911-сон  қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорга мувофиқ, ташкил этилган Марказда 2018-2019 ўқув йили давомида 96 нафар«Ўзбек тили ва адабиёти» йўналишида талабалар таҳсил олдилар ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг бакалавр дипломига эга бўлдилар.

Ҳозирги кунда марказда 172 нафар талаба таҳсил олаётган бўлиб, шундан 25 нафар талаба 2018 йилдан буён «Ер усти транспортлари тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси» йўналишида, 147 нафар талаба 2019 йил 25 ноябрдан (119нафари «Ўзбек тили ва адабиёти», 10 нафари  «Ер усти транспортлари тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси» (локомотивлар, вагонлар) ҳамда 18 нафар талабалар «Акушер-гинеколог ва ҳамширалик иши» йўналиши бўйича) таҳсил олмоқда. Эътиборли жиҳати, Афғонистон Ислом Республикаси талаба ёшлари таҳсил олаётган Афғонистон фуқароларини  ўқитиш  таълим  маркази  фаолияти самарали йўлга қўйилгани, у ерда сифатли таълим олиш ва яшаш учун барча шарт-шароитлар яратилгани алоҳида қайд этиб ўтилди. Учрушувда яна бир ташаббус ўртага ташланди. АИР томонидан Афғонистоннинг Балх университети  билан ҳамкорликда магистратура мутахассисликларини очиш, Қобул университети қошида Ўзбек тили ва адабиёти фольклори тадқиқот марказини ташкил қилиш, шу университет базасида икки мамлакат олимлари ҳамкорлигида илмий журнал нашр этиш таклифлари илгари сурилди.Шунингдек, юқорида қайд этилган масалалардан ташқари, шу куни имзоланиши режалаштирилаётган «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлиги ўртасида афғонистонлик талабаларни Ўзбекистонда олий маълумот олиш учун йўналтириш бўйича ўзаро англашув меморандуми» мазмуни юзасиданҳам фикр алмашилди,  икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79