Пенсия жамғармаси Матбуот хизматининг маълумот беришича, тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
► пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда; кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсия олинмаганда (вақтинча уйда йўқлиги ёки бошқа сабаб туфайли);
► пенсионер озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);
► пенсионер руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшаганда;
► пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза берилганда;
► суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
► ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ҳуқуқини тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда.