my5
Sevimli

Хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни Россияга жўнатиш ишлари давом этмоқда

ЖАМИЯТ 23.11.2020, 01:16
Теглар: Россия, мигрантлар
Хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни Россияга жўнатиш ишлари давом этмоқда

Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишлаш учун чет элга кетишига ёрдам бериш, кетишидан олдин касб-ҳунар ва чет тилларини ўргатиш, хорижда ишлаётган даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси матбуот хизмати  хабар берди.

"Россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимизнинг Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётгани бунга яққол мисолдир".

Келишувларга кўра, Россия Федерацияси “Газпром” компаниясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қатор қурилишларда ишлаш учун 182 нафар фуқаро бугунги кунда Наманган халқаро аэропортидан чартер рейс орқали жўнаб кетган.Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетган фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчи коронавирус билан касалланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.

Шарҳлар

23 февраль Москвада қишнинг энг совуқ куни сифатида қайд этилди

23.02.2021, 22:11

Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳаво ҳарорати минус 24 даражадан ҳам пастлаган, деб хабар беради "Метеоновости" порталига таяниб УзА."23 февралга ўтар кечаси Москва осмони антициклон туфайли...
Гвинея Россия билан "Спутник V" вакцинасини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

18.02.2021, 17:39

Гвинея расмийлари Россия билан "Спутник V" вакцинасини мамлакат учун сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, чунки бу унинг хавфсизлиги исботланган, деди Гвинея соғлиқни сақлаш вазирининг...
Россияда Covid-19 нинг “британча” турини аниқловчи тест рўйхатдан ўтказилди

15.02.2021, 18:29

Дунёда Covid-19 Британия штаммини аниқлаш тести биринчи бўлиб Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилди. Янги технологиядан СAРС-CоВ-2 нинг ҳар қандай турларини аниқлаш учун реагентлар яратишда фойдаланиш мумкин. "Роспотребнадзор марказий...
Россия аҳоли жон бошига коронавирус қурбонлари сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда

10.02.2021, 17:36

Россия жон бошига тўғри келадиган коронавирус қурбонлари сони бўйича биринчи ўринда туради. Бу ҳақда Медуза хабар берди.Росстат 8 феврал куни Россияда 2020 йилга ўлим ҳақидаги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-9° ясно
Валюта курси
10554.34
USD 11.88
12837.24
EUR 28.68
143.43
RUB 1.39