АсосийSport

Наманган вилояти ИИБ ходими, кичик сержант Нозима Умарова жаҳон чемпиони бўлди

'Наманган вилояти ИИБ ходими, кичик сержант Нозима Умарова жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

Наманган вилояти ИИБ ТВБСО ходими жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, яқинда Беларус Республикаси пойтахти Минск шаҳрида қўл жанги спорт тури бўйича Жаҳон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси,  кичик сержант Нозима Умарова ўз вазни тоифасида барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Маҳоратли спортчи қиз чемпионлик унвони ва олтин медалга эга бўлди.

    Бошқа янгиликлар