ЮНИСEФ COVID-19 вакцинасини тарқатиш бўйича махсус операция устида ишламоқда. Дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларига вакцинани тезкор етказиб берилишини таъминлаш учун жамғарма 350дан ортиқ компаниялар билан ҳамкорлик қилмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) CОVАХ механизми доирасида дунёнинг 92 мамлакатига коронавирусга қарши вакцинани зудлик билан етказиб беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Ва бу борада жадаллик билан фаолият юритишмоқда. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, БМТ дунёдаги йирик авиакомпанияларга вакцинани етказиб беришни кенг кўламда ўтказиш тўғрисида маълумот берди ва улар билан келгуси йилда тахминан 2 миллиард дозадаги вакцинани ташиш йўлларини муҳокама қилинди. Яна 1 миллиард дозадаги вакцинани денгиз орқали ташиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, ЮНИСEФ давлатларга вакцинани узлуксиз етказиб беришни таъминлаш борасида мавжуд транспорт салоҳиятларини ҳамда имкониятларини баҳолашни ўз зиммасига олади.
"COVID-19 вакциналарини сотиб олиш, етказиб бериш ва тарқатиш , энг шиддатли, энг тезкор бўлиши кутилмоқда", дейди ЮНИСEФнинг харидлар бўйича раҳбари.
25.11.2020 00:21
COVID-19 вакцинасини ЮНИСЕФ 90дан ортиқ давлатларга етказиб беришни ваъда қилмоқда
