my5
Sevimli

GALANZ Bottlers компанияси Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод қурмоқчи

ЖАМИЯТ 25.11.2020, 01:07
Теглар: алкоголсиз ичимликлар
GALANZ Bottlers компанияси Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод қурмоқчи


"GALANZ Bottlers компанияси Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод қуришни режалаштирмоқда."-дея хабар беради UzDaily.uz.  Бу ҳақда Қозоғистон ишбилармонларининг Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев билан учрашуви давомида маълум қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев Қозоғистондан келган бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашиб, саноат, қурилиш, тиббиёт, ландшафт дизайни ва туризм соҳаларида истиқболли инвестиция, томонлараро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.

GALANZ Bottlers компания раҳбарияти Ўзбекистонда ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш мақсадида, алкоголсиз ичимликлар заводи қурилиши лойиҳасини амалга оширишни ният қилганлигини таъкидлашди. Маълумот учун  завод музлатилган чой, газланган ичимликлар ва сув ишлаб чиқаради.

GALANZ Bottlers, шунингдек, Ўзбекистондан Қозоғистонга колбаса, макарон, консерва ва қандолат маҳсулотларини олиб кирмоқчи.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° пасмурно
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37