АсосийJamiyat

#onlayn "Бу биз учун фавқулодда ҳолат". Адлия вазири ДХАларда "ИНН" олиш учун пул сўралаётганига муносабат билдирди

'#onlayn "Бу биз учун фавқулодда ҳолат". Адлия вазири ДХАларда "ИНН" олиш учун пул сўралаётганига муносабат билдирди'ning rasmi

Айни дақиқаларда Адлия вазири Русланбек Давлетов Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали фуқаролар билан онлайн мулоқот ўтказмоқда. 

Унда фуқаролар томонидан келган мурожаат ва саволларга вазирнинг шахсан ўзи жавоб бермоқда. 

"Биз ДХАдан ИНН олиш учун борсак пуллик дейишяпти. Тўловни пластик орқали тўлаймиз десак, фақат нақд тўлашни талаб қилишяпти. Шу қонунийми?" - дея савол берди Бухоро туманидан Динора Тўраева. 

— Йўқ, бу ноқонуний! ИНН бериш учун ҳеч қандай тўлов амалга оширилмайди. Агар сизда аниқ ҳолат акс этган далилий ашёлар, фото ёки видео бўлса бизга ташлаб беринг, биз учун бу фавқулодда ҳолат. Бунга, албатта, чора кўрамиз. Биз бу соҳада ноқонунийлик бўлмаслиги учун жуда курашяпмиз. Ҳатто фуқаролар ДХАларда, нотариусларда қайси хизматлар учун қанча миқдорда пул тўланишини билишлари учун "СМС" юбориш тизимини ҳам йўлга қўйганмиз. Кейин шуни айтиш керакки, улар бу хизматларни текинга қилаётани йўқ, ҳаттоки уларнинг олаётган ҳақлари жуда кам ҳам эмас, улар яхшигина маош олишяпти. Ҳаттоки хусусий нотариус бўлса ҳам. ДХАларда ҳам ходим кўрсатган хизматидан ўзига даромад келиб тушиш тизими йўлга қўйилган. Бу ҳам бўлса, ўғрилик қилмасин, фуқаролардан пул талаб қилмасин деган мақсадда амалга оширилмоқда. Агар шундай ҳолатда ҳам юқорида айтилгани каби ноқонуний ҳаракатлар қилинаётган бўлса, биз бундай ходимларга нисабатн қаттиқ чора кўрамиз", -деди Адлия вазири.

Шунингдек, қўшимча қилинишича, Тошкент шаҳрида 50 фоиз ДХА ходимлари аттестациядан ўта олмаган. Шунга кўра, 2021 йил Адлия вазирлигида ДХА йили деб номланади.   

    Бошқа янгиликлар