my5
Sevimli

Ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган шифокор озодликдан маҳрум этилди

ЖИНОЯТ 25.11.2020, 15:06
Ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган шифокор озодликдан маҳрум этилди

Абитуриентларни Қозоғистонга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлиб, пул талаб қилган шифокор қўлга олинди. Бу ҳақда  жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди раиси Анвар ЭЛМУРОДОВ ва журналист Шавкат АМИНОВ хабар бермоқда.

Шифокор Э.С.нинг ишхонада ҳам, таниш-билишлари ўртасида ҳам яхшигина обрўйи бор эди. Узоқ йиллардан буён одамларнинг дардига даво топиб келган шифокорнинг, ўзи афсуски, “даволанишга” муҳтож бўлиб қолди. Суд залида бош эгиб турган бу шахс биринчи бор бундай ҳолга тушаётгани йўқ аслида. Муқаддам икки бор фирибгарлик жинояти учун судланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқара олмади.

- Шунчаки ёрдам бермоқчи бўлгандим, - деди шифокор суд жараёнида айбига иқрор бўларкан. – Шайтон йўлдан урдими билмадим, шу иш ортидан фойда кўрмоқчи бўлдим. Афсуски, энди пушаймон бўлиб турибман.

Э.С. сентябрь ойининг бошида Қарши давлат университетига шартнома пули миқдорини аниқлаш мақсадида юрган аёл билан танишиб қолади. Унинг қизини ўқишга киритмоқчи бўлиб юрганини билиб, Қозоғистондаги олий ўқув юртига киритиб қўйишни таклиф қилади ва бу хизмати учун 2000 АҚШ доллари сўрайди. Шу ернинг ўзида яна бир фуқарога мансабдор танишлари орқали олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 5000 минг АҚШ доллари сўрайди. Афсуски, Э.С.нинг бу галги фириби ўзига қимматга тушади. Олиб борилган тезкор тадбирда жиноят устида қўлга олинади. 

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан 23 ноябрь куни муҳокама этилган мазкур жиноий иш якунида судья ўз ҳукмини эълон қилди. Унга кўра шифокор Э.С.га 3 муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.

"Сўнги пушаймон ўзинга душман" дейди доно халқимиз. Афсуски, бу пушаймонлик аввалроқ бўй кўрсатганида бугун мисқоллаб йиғилган обрў ҳавога совурилмаган, шифокорнинг боши эгилмаган бўларди...

Шарҳлар