АсосийJamiyat

Чиноздаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. ФВВ чора кўрмоқда (фото ва видео)

'Чиноздаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. ФВВ чора кўрмоқда (фото ва видео)'ning rasmi

Тахминан 30 дақиқа олдин Чиноз туманидаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Бир неча дақиқада ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумтлар келиб тушмаган.

Ижтимоий тармоқларда ёнғин акс этган видеолар пайдо бўлди.

 

Вазиятни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар