my5
Sevimli

Аргентина президенти мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

ДУНЁ 26.11.2020, 15:36
Аргентина президенти мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Аргентина президенти Альберто Фернандес футболчи Диего Марадонанинг вафоти муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда rbc.ru ёзди.

Шунингдек, президент ўз твиттерида футболчининг ўлимига муносабат билдирди. “Сиз бизни дунёнинг энг юқори чўққисига кўтардингиз. Сиз бизни ниҳоятда хурсанд қилдингиз. Сиз буюк эдингиз. Раҳмат Диего. Биз сизни бутун умр соғинамиз ", деб ёзди у.

Маълумот ўрнида: Диего Марадона 60 ёшда эди. Ноябрь ойида афсонавий футболчи қон кетиши сабабли миясида операция қилинган, аммо икки ҳафта олдин касалхонадан чиқарилган. Кеча, 25 ноябрь куни у ўз уйида юрак хуружига учради.

Аргентина терма жамоасидаги Марадона 1986 йилда чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси унвонига сазовор бўлиб, жаҳон чемпиони бўлди. У миллий жамоада 1977 йилдан 1994 йилгача ўйнаган. У фаолияти давомида жами 687 учрашувда майдонга тушиб, 363 гол урган. 2008 йилдан 2010 йилгача у Аргентина терма жамоасини бошқарган. У мутахассислар томонидан бир неча бор тарихдаги энг яхши футболчилардан бири сифатида тан олинган.

Мавзуга доир:

Диего Марадона ўлими олдидан нима деган эди?

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° дымка
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37