my5
Sevimli

"Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади". Ўзгидромет яна бир бор огоҳлантириш билан чиқди

ЖАМИЯТ 26.11.2020, 18:43
"Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади". Ўзгидромет яна бир бор огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар қилишича, эртага Қорақалпоғистоннинг, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорат кечалари 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ, жанубда 11-13 даража илиқ бўлган қуруқ ва деярли илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

28 ноябрда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистоннинг, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик тўхтайди. Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин. Кун давомида ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ — 3 даража илиқ атрофида бўлади.

27-28 ноябрда республикада шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда эса 25-27 м/с гача кучаяди.

Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12° га кам бўлиши кутилмоқда.

Эҳтиёт бўлинг, чунки йўлларда яхмалак пайдо бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84