my5
Sevimli

⚡Санжай ва Шерали Жўраев баҳси: Ким кимга жарима тўлайди?

МАДАНИЯТ 28.11.2020, 01:04
⚡Санжай ва Шерали Жўраев баҳси: Ким кимга жарима тўлайди?

Интеллектуал мулк агентлиги расмий саҳифасида қуйидагича баёнот берилди:

"Хабарингиз бор ижтимоий тармоқларда Санжай тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Джавбердиев Санжар “Гулбадан”, “Атиргулим атрингни соч”, “Карвон” номли қўшиқ ва шеърларни муаллифларнинг розилигисиз, асар яхлитлигининг бузган ҳолда ижро этгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза келиб тушгани ҳақида хабар тарқалганди. 

Маълум бўлишича хонанда Джавбердиев Санжар қўшиқ муаллифи Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ҳамда шеърлар муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовдан ҳеч қандай розилик олмасдан ва улар билан шартнома тузмасдан қўшиқ аслини ўзгартирган ҳолда ижро этиб келган. 

Бу эса Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ва муаллиф Усмон Азимовнинг ишончли вакили сифатида хонанда Джавбердиев Санжарга “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунни бузганлиги учун чора кўриш юзасидан ариза билан мурожаат қилишига сабаб бўлган. “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун 18-моддасига кўра, асар (қўшиқ)ни омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми-шарифи кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилади. Аммо бизнинг ҳолатимизда бунинг акси бўлгани туфайли қўшиқларга бўлган муаллифлик ҳуқуқи жиддий равишда бузилган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 177(1)-моддасининг биринчи қисмида белгиланган асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш ҳолатлари мавжуд деб ҳисобланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва тегишлилиги бўйича судга юборилди.

Афсуски ҳар қандай ижод намунаси муаллифнинг машаққатли меҳнати орқали яратилиши, уни ҳурмат қилмасдан ва рухсат сўрамасдан фойдаланиш эса ҳуқуқбузарлик саналишини эътиборга олмаслик ҳолати учраб туради. Ҳаттоки ривожланган давлатларда муаллифлик ҳуқуқини бузганлик катта жарималар солиниши ҳаттоки ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш билан жазоланади.

Мисол учун, Россия Федерациясининг Орловск вилояти суди томонидан депутатликка номзоднинг ташвиқот материалларида қўшиқчи ва композитор А.Макаревичнинг “Бизнинг чўққиларга бўлган манзилимиз машаққатли...” матнидан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилган. Яна бир мисол АҚШнинг ҳудудий Федерал суди томонидан www.lyricsdownload.com ҳамда бошқа сайтлар муассисларидан муаллифлик қўшиғи матнини рухсатсиз сайтда жойлаштирганликлари учун 6,6 миллион доллар ундирган. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. 

Мақсадимиз интеллектуал мулк муаллифлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва муаллиф ижодидан рухсат олиб фойдаланиш лозимлигини етказишдир".

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° пасмурно
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37