Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 28 ноябрь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. УНга кўра:
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-2° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° совуқ бўлади.